Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган шахс ушланди
Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс қўлга олинди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади
12:46 / 16.03.2025