Жамият | 07:30 / 09.09.2024
17863
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ер силкиниши содир бўлди

9 сентябр куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи пойтахтнинг қатор туманларида ҳам сезилди.

Фото: AP / IRWIN FEDRIANSYAH

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 9 сентябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 05:45 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани. Зилзила координаталари: 41,33 градус шимолий кенглик; 69,38 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 10 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 2 км;
  • Миробод туманида 2 балл, 5 км;
  • Шайхонтоҳур туманида 2 балл, 6 км;
  • Яшнобод туманида 2 балл, 6 км;
  • Олмазор туманида 2 балл, 7 км;
  • Яккасарой туманида 2 балл, 7 км;
  • Чилонзор туманида 2 балл, 9 км.

Мавзуга оид