Жамият | 09:29 / 10.09.2024
9196
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 36 ёшли аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди 

Ҳодиса Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида рўй берган. Аёл бир неча кун давомида шифохонада бўлган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳридаги темирйўл ҳудудида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган аёлни поезд уриб кетган. Поезд аёлнинг орқа томонидан келиб, уни уриб юборган.

Жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 ларда Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида фуқарони поезд уриб кетгани аниқланган. 

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва ички ишлар органлари ходимлари етиб борган. Аёлга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. 

Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган. У бир неча кун давомида шифохонада бўлган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди бўлган.

Мавзуга оид