Жамият | 07:50 / 11.09.2024
2298
1 дақиқада ўқилади

426 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди

Наманган шаҳрида тадбиркор ўзига қарашли савдо дўконидаги электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 426,3 млн сўмлик 157,9 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлаган.

Фото: Бош прокуратура

Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. 

Бош прокуратура хабарига кўра, Наманган шаҳрининг Зарбдор маҳалласи ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор ўзига қарашли савдо дўконидаги электр қурилмаларини тижорат мақсадида ҳисобга олиш ускунасидан ташқари ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 426,3 млн сўмлик 157,9 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.матбуот хизмати хабар берди.

Мавзуга оид