Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» пости 14 йилдан сўнг қайта очилди
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди.
12 сентябр куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Қорасув» чегара божхона пости тантанали равишда очилди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган «Қорасув» ва Ўш вилояти «Корасуу» ўтказиш пункти 14 йил аввал ёпилган. Уларнинг фаолиятини қайта тиклаш икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилган.
«Қорасув» чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, ундан кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин. Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишади.
Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 километрга қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш кифоя.
Шу куни Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 2023 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб икки мамлакат чегарасини ID карта орқали кесиб ўтишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024