Ўзбекистон | 20:30 / 18.09.2024
1699
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади

Ўзбекистон БМТ департаментининг 2024 йилдаги электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди.

БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) 200 га яқин аъзо давлатлар электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи «UN E-Government Survey»нинг 2024 йилги натижаларини эълон қилди.

Рақамли технологиялар вазирлигининг Kun.uzʼга маълум қилишича, 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғона юқорига – 63-ўринга чиқди.

«Ўз навбатида илк маротаба Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси баланд гуруҳидан (High EGDI) жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Ушбу натижа «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди», — дейилади вазирлик маълумотида.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид