Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи очилди
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Прато шаҳридаги T.I.S. – Textile Innovation Sustainability Italy компанияси директори ва ҳамтаъсисчиси Жанфранко Трупия билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида жорий йилнинг май ойида имзоланган T.I.S. компанияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миландаги Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилган тўқимачилик маҳсулотлари Савдо уйи фаолияти хусусида фикр алмашилди.
T.I.S. компанияси раҳбарининг айтишича, Савдо уйи 200 дан ортиқ доимий мижозларга эга, уларнинг асосий қисмини тикувчилик фабрикалари ташкил этади.
Савдо уйи Италиянинг айнан Прато саноат ҳудудида очилиши бежиз эмас. Бу ерда пахта ва жун тўқимачилиги XX аср бошида ривожлана бошлаган. Бугунги кунга келиб Пратода 7 мингдан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритмоқда ва улардан 2 мингтаси бевосита тўқимачилик фаолияти билан шуғулланади. Прато дунё бозорларига калава ип, табиий тола ва жундан мато, синтетик мато, кийим-кечак, уй текстили каби маҳсулотларни етказиб беради. Йиллик экспорт ҳажми қарийб 2 миллиард еврога тенг.
Мулоқот якунида T.I.S. компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Савдо уйи билан доимий равишда тижорий таклифлар ва буюртмалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга келишилди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
14:00 / 20.05.2025
Германия Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида ишлаётган аёл менежерларни қўллаб-қувватлайди
15:50 / 19.05.2025