Молдова Бош штабининг собиқ бошлиғи давлатга хиёнатда айбланмоқда
Игор Горган узоқ йиллар давомида Россия ҳарбий разведкаси фойдасига ишлагани айтилмоқда. Мамлакат прокуратураси миллий мудофаага боғлиқ маълумотларни ошкор этганлик факти билан жиноий иш қўзғатди.
Молдова Бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горан давлатга хиёнатда айбланмоқда. Бу ҳақда прокуратуранинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва махсус ишлар бўйича матбуот котиби Эмил Гайтур маълум қилди, деб ёзади The Insider.
«Прокурорлар томонидан аввалроқ эълон қилинган ишга жалб этилган шахсга айбланувчи мақоми берилди. Жиноят иши тергови давом этмоқда ва айбланувчи қонунга мувофиқ суднинг якуний қарори чиққунга қадар айбсизлик презумпциясидан фойдаланяпти», — дейди Гайтур.
Прокуратура вакилининг изоҳини эълон қилган ТV8 телеканали ва The Insider гап Горган ҳақида кетаётганини ёзмоқда.
Игор Горган Молдова Мудофаа вазирлигидан 2021 йилда бўшатилган. Икки йилдан кейин у БМТнинг Кишинёвдаги қочқинлари ишлари бўйича ваколатхонасида иш бошлаган.
Июн ойида The Insider ва Молдовнинг «Маленкая страна» нашри Горган узоқ йиллар давомида Россия ҳарбий разведкаси фойдасига ишлагани келтирилган суриштирувни эълон қилганди. Мақола асосини Горганнинг Бош разведка бошқармасидан бўлган куратор — полковник Алексей Макаров билан ёзишмалари ташкил этган.
Суриштирув эълон қилинган Молдова президенти администрацияси Горганга берилган давлат мукофотлари ва ҳарбий унвонлар чақириб олинишини маълум қилди. Кўп ўтмай мамлакат прокуратураси миллий мудофаага боғлиқ маълумотларни ошкор этганлик факти билан жиноий иш қўзғатди. Горганнинг ўзи барча айбловларни рад этмоқда.
Мавзуга оид
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024
Молдовадаги президентлик сайловларида Санду ғалаба қозонди
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
11:10 / 01.11.2024