Ўзбекистон | 10:30 / 20.09.2024
1462
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Дипломатик академияси директорининг собиқ ўринбосари Иан Проуд билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги таълим соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашилди ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида тажриба ва билим алмашиш, касбий тайёргарлик ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, академик алмашинув имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Британия дипломатик таълим тизимида кўп йиллик тажрибага эга Иан Проуд Ўзбекистонда халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган таълим дастурларини ривожлантиришга кўмаклашишдан манфаатдорлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси мамлакатда таълим сифатини ошириш учун халқаро алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор қўшма тадбирларни белгилаб олдилар ва ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид