Германия иқтисодиёт вазири: VW ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши керак
Роберт Хабек Эмдендаги VW заводига ташриф буюрди ва кутилаётган ишдан бўшатишнинг олдини олишни талаб қилган IG Metall касаба уюшмаси вакиллари билан суҳбатлашди.
Яқинда Германиядаги бир ёки ҳатто иккита заводини ёпиш режаларини эълон қилган, иқтисодий жиҳатдан қийналаётган немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Volkswagen (VW) Германия федерал ҳукуматининг молиявий ёрдамига эмас, балки сиёсий ёрдамга умид қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири, Германия вице-канцлери Роберт Хабекнинг 20 сентябр, жума куни эрталаб Эмдендаги VW заводига ташрифи чоғидаги баёнотида айтилади.
«VW ўзининг аксарият муаммоларини ўзи ҳал қилиши керак», — дея Хабек сўзларини келтиради AFP. Аммо сиёсатчилар «бозорга тўғри сигналларни юборяптими ёки йўқми ва уларни аниқроқ қилиб бера оладими», шуни текширишлари керак, дея қўшимча қилди вазир.
VW олдида турган муаммолардан бири электр транспорт воситаларига талабнинг заифлигидир. Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари ушбу мавзу бўйича сўз юритар экан, бу борадаги талабни рағбатлантириш бўйича аллақачон келишилган чора-тадбирлар, хусусан, электр моторли хизмат автомобилларига солиқларни камайтириш, шунингдек, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган электромобиллар учун имтиёзли амортизация шартларини эслатди. «Энди бу чора-тадбирларнинг барчаси амалга оширилиши керак», деб таъкидлади Хабек.
VW ходимларини кенг миқёсда ишдан бўшатиш таҳдиди
VW'даги кенг кўламли ишдан бўшатиш таҳдиди ҳақидаги матбуот хабарларини изоҳлар экан, Роберт Хабек ҳозирги рақамларни тасдиқлай олмаслигини айтди. У концерн раҳбариятини заводларни ёпмасликка чақирди, аммо «иш ўринлари сонини режалаштириш бўйича сиёсатга аралаша олмаслигини» таъкидлади.
Эмденда Хабек шунингдек, VW заводида иш жойларини сақлашга чақирувчи намойиш уюштирган IG Metall металлургия ишчилари касаба уюшмаси вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. «Мен нимадир қилишга мажбурман, деб ҳисоблайман», деди вазир.
Аввалроқ Dutch bank ING банки бош иқтисодчиси Карстен Бржески DW нашрига берган интервюсида VW компанияси ўз маҳсулотларига талаб пастлиги сабабли бир ёки иккита заводни ёпиш режаларини, шунингдек, Америка микроэлектроника гиганти Intel'нинг Магдебургда иккита завод мажмуасини қуришни кечиктириш қарорини амалдаги ҳукмрон коалиция иши фонида мамлакат иқтисодиётининг ҳақиқий турғунлиги натижаси дея баҳолаган эди.
«Биз ҳозир кўраётган нарса - иқтисодиётнинг тўрт йиллик виртуал турғунлиги ва ўн йил ичида халқаро рақобатбардошликнинг пасайиши мамлакатга қандай таъсир кўрсатганлиги натижаси», деди Бржески.
Мавзуга оид
23:20 / 27.11.2024
Германияда 13 йил қамоқда ўтириб, айбсиз деб топилган эркак 750 минг евро компенсация талаб қилмоқда
22:02 / 25.11.2024
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
15:13 / 23.11.2024
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
11:10 / 22.11.2024