Ўзбекистон | 10:30 / 21.09.2024
1739
1 дақиқада ўқилади

USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ ажратди

USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. 

Фото: USAID

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан давом этаётган Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси (DOAG) доирасида қўшимча молиялаштириш учун 6,1 миллион доллар ажратди. Шу тариқа DOAG’га жами инвестиция 47 миллион доллардан ошди.

Янги маблағ бошланғич мактаб ўқувчиларининг асосий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган дастурларни кучайтиради ва 8−11-синф ўқувчиларини ишга жойлашиш ва келажак иқтисодиётида иштирок этиш учун зарурий тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмалар билан таъминлайди, дейилади хабарда.

Беш йиллик DOAG шартномаси 2019 йилда имзоланган. USAID’нинг Ўзбекистон таълим соҳасига киритган сармоялари бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини ошириш, инглиз тилида эркин мулоқот қилишни яхшилаш, ахборот ва коммуникация технологиялари кўникмаларини ривожлантириш ва ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Мавзуга оид