АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси сентябр ойи охирида ҳукумат иши тўхташига йўл қўймаслик чораларини таклиф қилади.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери республикачи Майк Жонсон 22 сентябр, якшанба куни ҳукуматни келгуси уч ой учун молиялаштириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Унинг ёрдами билан қонун чиқарувчилар сентябр ойи охирида ҳукумат иши тўхташининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Жонсон ўз режасини ҳамкасбларига йўллаган мактубида март ойи охирида АҚШ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланган ҳукуматнинг жорий 1,2 триллион доллар (тахминан 1,1 миллиард евро) молиялаштириш муддати тугашидан бир ҳафта олдин эълон қилди. «Бу барчамиз афзал кўрадиган ечим бўлмаса-да, ҳозирги шароитда энг оқилона йўл», дейилади спикернинг мактубида. Унда таъкидланишича, бюджет чораси «жуда тор» бўлади ва «фақат ўта зарур бўлган кенгайтмаларни» ўз ичига олади.
Reuters агентлигининг режадан хабардор манбасига таяниб хабар қилишича, Вакиллар палатаси ушбу чора бўйича 25 сентябрда овоз бериш ниятида. Агар овоз бериш муваффақиятли якунланса, Америка ҳукуматини молиялаштириш 20 декабргача давом этиши кутилмоқда. Конгресс 1 январга қадар янада жиддийроқ муддатга тўғри келади: ўша вақтга келиб қонун чиқарувчилар қарз шифтини кўтариши керак ёки федерал қарзнинг 35 триллион долларлик қисми бўйича дефолт хавфи туғилади, дея таъкидлайди агентлик.
АҚШ шатдауннинг олдини олишга муваффақ бўлди
АҚШ Сенати 8 март куни мамлакатда шатдауннинг олдини олишга имкон яратувчи қонун лойиҳалари тўпламига овоз берди. Уни 75 сенатор қўллаб-қувватлади, 22 нафари қарши овоз берди. Энди уни мамлакат президенти Жо Байден тасдиқлаши керак.
Қабул қилинган олтита қонун лойиҳаси 30 сентябрда молиявий йил охиригача федерал ҳукуматнинг айрим қисмларини молиялаштиради. Шу жумладан, пуллар қишлоқ хўжалиги, энергетика ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уй-жой қурилиши, транспорт, фахрийлар ва адлия соҳаларидаги ишларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
АҚШда қисман шатдаун таҳдиди
Сентябр ойи охиригача ҳукуматни тўлиқ молиялаштириш учун Конгресс 22 мартгача яна олтита харажатлар қонунини қабул қилиши керак эди. Мудофаа, давлат ва миллий хавфсизликни молиялаштиришни ўз ичига олган иккинчи пакет бўйича овоз бериш янада қийин бўлиши кутилганди.
Коннектикут штати вакили, Вакиллар палатаси қўмитасидаги энг асосий демократ Роза ДеЛауро Конгресс қонун лойиҳаларининг янги пакетини қабул қилиш «йўлида» эканлигини айтган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024