Ўзбекистон | 08:50 / 23.09.2024
2161
1 дақиқада ўқилади

Британия Мода кенгаши ўзбек миллий брендларини тарғиб қилишда ёрдам беради

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Мода кенгаши директори ўринбосари Дэвид Лей-Пембертон билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот аввалида хорижий томон Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатининг улкан салоҳияти ва пахта етиштиришдаги энг илғор ҳамда самарали амалиётлар билан таништирилди.

Томонлар ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида фаолият юритаётган йирик бизнес субъектлари ва тадбиркорларнинг Британия бозорларига ўз маҳсулотлари билан кириши билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашдилар.

Британия Мода кенгаши раҳбариятига жорий йил 2-4 октябр кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган креатив иқтисодиётга бағишланган халқаро конференцияда қатнашиш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон кийим-кечак брендларининг Британия Мода кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид