Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
Олимлар жамоаси балиқ гўшти тузилиши ўхшаш бўлиши учун КТ-сканерлашни амалга оширган ва унинг мушак ҳамда ёғлари тақсимланишига оид уч ўлчамли моделни олган
Хитойдаги Чжэцзян университети олимлари 3D-принтер ёрдамида сариқ балиқнинг ўсимликлардан тайёрланган муқобилини яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Food Physics илмий журналида эълон қилинган тадқиқотда сўз боради.
Мутахассисларнинг айтишича, тайёр маҳсулот ҳақиқий балиққа жуда ўхшаб кетади. Балиқ гўшти тузилиши ўхшаш бўлиши учун жамоа КТ-сканерлашни амалга оширган ва унинг мушак ҳамда ёғлари тақсимланишига оид уч ўлчамли моделни олган. Шундан кейин олимлар соя оқсили ва крахмалдан фойдаланган ҳолда унинг тўқималари тузилишини тиклаган.
«Натижада, 3D-принтер ёрдамида композит тузилиши 90 фоиздан ортиқ аниқликдаги балиқ гўшти имитациясини яратишга муваффақ бўлинди», — дейилади хабарда.
Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, тайёр бўлган маҳсулот тузилиши, ундаги намликнинг тақсимланиши ва озиқ-овқат моддалари ҳақиқий балиқникига яқин.
Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси балиқчилик соҳасидаги юкламаларни камайтиришга хизмат қилади, чунки ҳозирда сув биоресурсларини экологик хавфсиз ҳажмларда қазиб олиш имкониятлари деярли тугаган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024