Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
Ҳайкаллардан тортиб вазаларгача бўлган артефактларнинг айримлари ёши эрамиздан 2000 йил олдинга бориб тақалади. Уларнинг баъзилари тошдан, металлдан, ёғоч ва фил суягидан ясалган.
АҚШ Ҳиндистондан ўғирланган ёки контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетилган 297 дона қадимий буюмларни ўз ватанига қайтаради, деб хабар беради CNN.
Экспонатлар топширилиши муносабати билан АҚШ президенти Жо Байден ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашув вақтида шу каби бир нечта артефактлар фонида суратга тушган.
Июл ойида АҚШ ва Ҳиндистон ноқонуний савдога барҳам бериш ва Ҳиндистондан ўғирланган қадимий буюмларни қайтариш жараёнини соддалаштириш йўли билан маданий меросни ҳимоя қилишга оид битимни имзолаган эди.
Ҳиндистон ҳукуматининг 21 сентябрдаги баёнотида келтирилишича, аксарият қисми Шарқий Ҳиндистондаги терракота артефактлари бўлган буюмлар «тез орада» қайтарилади.
Ушбу муддат Модининг Делавер штатига ташрифи вақтига тўғри келиб қолди — Байден бу ерда дам олиш кунлари АҚШ, Ҳиндистон, Япония ва Австралия ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган саммитни ўтказди.
«Бош вазир Моди мазкур артефактларнинг қайтарилишидаги қўллаб-қувватлови учун президент Байденга миннатдорчилик билдирди», — дейилади Ҳиндистон ТИВ хабарида.
Модининг таъкидлашича, ушбу осори атиқалар «нафақат Ҳиндистон маданий тарихининг бир қисми, балки унинг цивилизацияси ва онгининг ички негизини ҳам ташкил этган». Ҳайкаллардан тортиб вазаларгача бўлган артефактларнинг айримларининг ёши эрамиздан 2000 йил олдинга бориб тақалади. Уларнинг баъзилари тошдан, металлдан, ёғоч ва фил суягидан ясалган.
Маълумот учун, 2022 йилда АҚШ халқаро савдо тармоқлари бўйича олиб борилган 15 йиллик тергов доирасида 307 та ўғирланган буюмни Ҳиндистонга қайтарган эди. Қиймати 4 миллион доллардан ошадиган мазкур буюмларнинг тўртдан уч қисми Ҳиндистон суди томонидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Нью-Йоркдаги арт-дилер Субхаш Капурга боғлиқ экани аниқланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025