Ўзбекистон | 13:30 / 25.09.2024
1337
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ нодавлат ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди
Ушбу муассасалар бош директорлари билан жорий йил охиригача Ўзбекистонга зарур тиббий буюмлар жўнатилишига келишиб олинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида АҚШнинг Project C.U.R.E. ва Islamic Relief USA нодавлат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
"Project C.U.R.E. ва Islamic Relief USA ташкилотларининг инсонпарварлик ёрдами, айниқса, Қорақалпоғистон аҳолисига кўрсатилаётган кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Ушбу муассасалар бош директорлари доктор Дуглас Жексон ва Аҳмад Шехата билан бўлган учрашув чоғида жорий йил охиригача Ўзбекистонга зарур тиббий буюмлар жўнатилишига келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024