Ўзбекистон | 09:55 / 25.09.2024
3495
1 дақиқада ўқилади

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди

Саидикром Ниёзхўжаев бунгача Қозоғистондаги элчи лавозимида ишлаб келаётган эди. У Бишкекдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига тайинланди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қирғизистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Саидикром Ниёзхўжаев Бишкекка тайинланишидан олдин, 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 2024 йил август ойида амалга оширилган ишлари ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қозоғистон президентининг фармони билан II даражали «Достық» ордени билан тақдирланган.

Элчи Саидикром Ниёзхўжаев 59 ёшда. Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. 2015 йилда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангунига қадар Президент администрацияси ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Саидикром Ниёзхўжаев 2020—2024 йилларда Ўзбекистоннинг Бишкекдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид