Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
Спрей таркибида ҳеч қандай дори мавжуд эмас.
АҚШда олимлар шамоллаш ва грипп вирусларини юқтириш хавфини 99,9 фоизгача камайтирадиган бурун спрейи ихтиро қилди, деб ёзмоқда New Atlas.
Патогенларни тутиб олиб, зарарсизлантирувчи спрей (PCANS) таркибида ҳеч қандай дори воситалари мавжуд эмас. Бунинг ўрнига у буруннинг ички қисмини қоплайдиган гел ҳосил қилади. Бу гел фойдаланувчининг нафас олишига таъсир қилмаса-да, бурун орқали кирган ҳар қандай вирус ёки бактерияларни ушлаб, улар нобуд бўлгунча ҳаракатсизлантиради.
Ишланма грипп, аденовирус, пневмония ва ҳатто коронавирусда синовдан ўтказилди — уларнинг ҳеч бири бурундан нарига ўтмади.
Ҳарвардга алоқадор Brigham and Women’s Hospital шифохонаси олимлари томонидан яратилган спрей лаборатория сичқонларида синовдан ўтказилди. H1N1 грипп вирусининг сичқонларга мослаштирилган шакли тажрибадаги кемирувчиларга ўлимга олиб келадиган дозадан 25 баравар кўпроқ миқдорда юборилганда ҳам спрей уларни ҳимоя қилди. Бундан ташқари, сичқонларнинг ўпкасидаги вирус даражаси 99,99 фоиз пасайди. Спрей кемирувчиларнинг бурнида саккиз соатгача сақланиб, камида тўрт соат давомида инфекцияни самарали тўсди.
PCANS ҳали одамларда синовдан ўтказилгани йўқ, аммо у 3D принтерда чоп этилган инсон бурни моделида қўлланди. Бу тажрибада PCANS оддий шиллиққа нисбатан икки баробар кўп микробларни тутиб олди.
“У биз синовдан ўтказган барча вирус ва бактерияларнинг деярли 100 фоизини, жумладан, грипп, SARS-CoV-2, RSV, аденовирус, пневмония К ва бошқаларни блоклаб, зарарсизлантирди”, — дейди тадқиқот бош муаллифи доктор Жон Жозеф.
Агар одамлар орасида спрей синови муваффақиятли ўтса, у 2026 йилда сотувга чиқарилиши мумкин. Олимлар спрейдан келгусида аллергияга қарши фойдаланиш ҳам мумкин, деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ АҚШда кучли қон кетишини бир неча сонияда тўхтатишга қодир гел ишлаб чиқилганди.
Мавзуга оид
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
10:30 / 22.03.2025
Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди
20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди
15:11 / 27.02.2025