Ўзбекистон | 12:40 / 27.09.2024
1231
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин 

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Ар-Риёд Савдо-саноат палатасининг халқаро ҳамкорлик департаменти директори Мансур ал-Ажмий билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум, учрашув ва ташрифлар сонини ошириш, савдо ҳажмини икки давлат имкониятларига мос тарзда кўтариш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Подшоҳлик бозорларига экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мансур ал-Ажмий икки томонлама ҳамкорлик кўлами кундан кунга ривожланиб бораётганини, ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини, саудиялик хусусий соҳа вакилларининг Ўзбекистонда ўз бизнесни йўлга қўйишга қизиқиши ортаётганини билдирди.

Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари ўз навбатида, Саудия ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Саудия Арабистони" ишбилармонлар форумини биргаликда ўтказиш ва бошқа таклифларни билдирди.

Мавзуга оид