Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Венера сайёрасини тадқиқ этиш бўйича биринчи миссиясини учиради
Shukrayaan-1 номини олган миссия 2028 йилнинг 29 март куни старт олиши кутилмоқда.
Ҳиндистон космик тадқиқот ташкилоти (ISRO) Венера сайёрасини ўрганишга оид режаларини эълон қилди, деб хабар беради India Today.
Shukrayaan-1 номини олган миссия 2028 йилнинг 29 март куни старт олади.
Космик аппаратга Венерагача бўлган масофани босиб ўтиш учун 112 кун керак бўлади. Уни учириш учун кучли ISRO LVM-2 ташувчи ракетасидан фойдаланилади. Режаларга кўра, орбитал аппарат белгиланган жойга 2028 йилнинг 19 июлида етиб боради.
Ҳиндистон ҳукумати ушбу улкан космик миссияни амалга оширишга 150 миллион долларга яқин маблағ ажратишга оид бюджетни тасдиқлади. Ҳозирда Ҳиндистон Ой ва Марс бўйича тадқиқот тажрибасига эга.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ёзида Ҳиндистон Ойга космик кемасини муваффақиятли учирган эди. Ҳиндистон космик дастури 1960 йиллардан бери мавжуд. Дастлаб коинотга сунъий йўлдошларни учиришга эътибор қаратилди. Мамлакат энди ўз олдига янада улкан мақсадларни қўймоқда.
Аввалроқ Хитой 2028 йилга бориб Марсдан Ерга намуналарни олиб келиш бўйича тарихий уринишни амалга ошириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. «Тянвен-3» миссиясининг асосий вазифаси Марсда ҳаёт изларини қидиришдан иборат. Бундан ташқари миссия сайёра юзасига қўниш ва ундан кўтарилишда илғор техник имкониятларини намоён этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025