Иқтисодиёт | 09:50 / 03.10.2024
1239
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда қуруқлик портлари қурилади

Жанубий Корея билан ҳамкорликда Сирдарё ва Жиззахда қуруқлик порти қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослантириш ишлаб чиқилади. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ва Жанубий Корея Океанлар ва балиқчилик вазирлигининг Порт инвестициялар департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар логистика инфратузилмасини яратиш ва модернизация қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни кўриб чиқишди.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қуруқлик порти ва ички терминалларнинг қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. 2024 йил 9 августда бошланган лойиҳа 13 ойга мўлжалланган бўлиб, 2025 йил 12 сентябрда якунланади.

Қайд этилишича, лойиҳанинг мақсади ушбу ҳудудларда қуруқ портни ривожлантириш бўлиб, бу мамлакатнинг логистика инфратузилмасини яхшилашга ёрдам беради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид