"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш киритилди
Президент "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни имзолади.
Қонун қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш, шунингдек маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини қайта ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.
Қонунга иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишига йўл қўймаслик, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар бериш механизмини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларни бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари такомиллаштирилмоқда.
Ўзгартишларга мувофиқ, энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Мавзуга оид
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024