Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
Шунингдек, креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи идора белгилаб олинди.
«Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш қонуннинг мақсади ҳисобланади.
Креатив индустрия соҳаларидаги фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
- адабий ижодни;
- амалий санъат ва ҳунармандчиликни;
- архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистикани;
- аудиовизуал санъатни;
- ижрочилик санъатини;
- концерт-томоша фаолиятини ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишни;
- рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолиятни.
Креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органидир.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.11.2024
Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024