Спорт | 21:53 / 06.10.2024
4835
1 дақиқада ўқилади

Футзал. Бразилия — 6 карра жаҳон чемпиони

Ўзбекистонда ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. 

Фото: UFA

Финалда Жанубий Американинг энг кучли икки жамоаси тўқнаш келди ва унда Бразилия Аргентина устидан ғалаба қозониб, 12 йиллик танаффусдан сўнг яна дунёда тенгсиз бўлди. 

Бразилия ўз тарихида 6-бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Бунгача 3-ўрин учун кечган баҳсда Украина Францияни тор-мор этиб (7:1), бронза медалларига сазовор бўлганди.

ЖЧ-2024Финал

Бразилия  Аргентина 2:1
6 октябр, «Ҳумо Арена»
Голлар: Феррао (6), Рафа Сантос (13) — Роса (39). 
Бразилия — Виллиам, Диего, Марсел, Сантос, Марлон, Гуитта, Ронкалио, Феррао, Лино, Марсенио, Негинио, Валерио, Артур. 
Аргентина — Сармиенто, Арриета, Бранди, Клаудино, Таборда, Краветски, Боло, Борруто, Корсо, Гауна, Плаза, Роса, Триподи, Вапораки.

Мавзуга оид