Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Масаки Ишикава билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йилларда ижобий суръатни намоён этаётган Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги кун тартибининг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Аввал эришилган келишувларни ҳар томонлама рўёбга чиқариш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг белгиланган механизмларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид

14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади

15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди

21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди

09:05 / 21.05.2025