Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги 12 та боғчада француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 12 та мактабгача таълим ташкилотида бепул француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу борада вазир Ҳилола Умарова ва Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида келишув имзоланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет билан учрашди.
Мулоқотда томонлар республикадаги мактабгача таълим ташкилотларида 5−6 ёшли болалар учун инновацион Kokoro lingua платформаси ёрдамида болаларга француз тилини ўргатиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида келгуси бир йил давомида 12 та мактабгача таълим ташкилотларида бепул тарзда француз тилини ўқитиш бўйича келишув имзоланди.

Kokoro lingua 4−8 ёшдаги болаларга чет тилларни ўргатишга мўлжалланган халқаро онлайн таълим платформаси бўлиб, болаларни табиий ва қизиқарли усуллар билан чет тилларига ўргатади. Дарслар, асосан, видео орқали ўтказилади ва бу жараён болалар ўйнаб-ўрганиш форматида ташкил этилади. Ундан 2018 йилдан бери дунё бўйлаб 250 мингдан ортиқ киши фойдаланган.

Мавзуга оид
11:27 / 08.03.2025
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
13:23 / 15.10.2024