50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
Жорий йилнинг учинчи чорагида республика бўйлаб 179 минг 425 та никоҳ қайд этилган.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, 30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлар 149 минг 814 тани ташкил этган (Самарқанд вилоятида энг кўп қайд этилган).
50 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлар — 998 та (Тошкент шаҳрида энг кўп қайд этилган).
104 минг 509 нафар оналар 20 ёшгача фарзандли бўлган, 40 ёшдан кейин — 4 497 нафар оналар, 45 ёшдан кейин — 58 нафар оналар, 50 ёшдан кейин — 15 нафар оналар фарзандли бўлган. 60 ёш кейин 439 нафар, 70 ёш кейин 33 нафар оталар ва 50 ёш кейин 15 нафар оналар фарзандли бўлган.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган (82 минг 808 нафар), энг кам туғилиш — Сирдарё вилоятида (16 минг 577 нафар)
Мавзуга оид
17:16 / 05.09.2024
“Битта фарзанд” сиёсатидан сўнг: хитойлик аёллар ҳалигача болали бўлишни хоҳламаяпти
18:00 / 02.09.2024
Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?
17:48 / 12.08.2024
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
17:02 / 29.07.2024