Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинадаги Patriot ҲҲМ тизимига зарар етказди
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари Днипропетровск областида Россия Қуролли кучлари томонидан Patriot мажмуаси йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни рад этиб, «душман фақат бир нечта техникага зарар етказганини» маълум қилди.
Халқаро ОАВ 10 октябр, пайшанба куни кечқурун Россия Днипропетровск яқинида Американинг Patriot ҲҲМ тизими қурилмасини ўққа тутгани тўғрисида хабар берди.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги алоқа бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Игнат ўққа тутиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси йўқ қилинмаганини билдирди. «Хўш, 9 октябрда нима содир бўлди? Душман фақат бир нечта жиҳозларга зарар етказди ва уларни йўқ қилмади. Бу урушда нафақат одамлар, балки техника ҳам жароҳат оляпти. Бундан ташқари, ўша Patriot бўлинмаси минтақадаги вазифаларни бажаришда давом этяпти», деб ёзди Игнат Facebookʼдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ўша куни Patriot ЗРК Россия баллистик ракеталари гуруҳига қарши ҳаво жангида қатнашган ва уларнинг бир қисмини тутиб олишга муваффақ бўлган. «Patriot тизими душман учун энг муҳим мақсадлардан биридир», деб қўшимча қилди Игнат.
Аввалроқ, худди шу куни, 10 октябрда Олий рада депутати Маряна Безуглая Telegramʼда Россиянинг Днипропетровск яқинида Patriot тизимига ҳужуми ҳақида ёзган эди.
РФ Мудофаа вазирлиги Patriot ЗРК йўқ қилинганини билдирди
Бир кун аввал, 9 октябр куни кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги Россия Қуролли кучлари «Искандар-М» комплексидан фойдаланган ҳолда Днипропетровск вилоятида Patriot ЗРК қурилмасини ва комплекс таркибига кирувчи бошқа бир қанча техникаларни йўқ қилганини билдирди. Вазирлик хабарига кўра, яна бир Patriot учириш қурилмаси шикастланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025