Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Россиядан пўлат экспортини чеклашга қарор қилди
Туркия Россияда ишлаб чиқарилган пўлат маҳсулотларига бож жорий этди. Мазкур чоралар 5 йилга мўлжалланган ва бу маҳаллий пўлат ишлаб чиқаришга зарар етказадиган «ноҳақ рақобат» билан боғлиқ.
Санкциялар туфайли экспортнинг кескин тушиб кетишига дуч келган Россия металлургия компаниялари янги тақиққа дуч келди. Туркия Россияда ишлаб чиқарилган пўлат маҳсулотларига бож жорий этди. Энди бу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кимлигидан келиб чиққан ҳолда 6 фоиздан 9 фоизгача солиққа тортилади. Мамлакат ўтган вақт ичида Россиядан 3,1 миллиард долларлик пўлат сотиб олганди.
Қайд этилишича, мазкур чоралар 5 йилга мўлжалланган ва бу маҳаллий пўлат ишлаб чиқаришга зарар етказадиган «ноҳақ рақобат» ҳамда хорижий етказиб берувчилар томонидан демпинг билан боғлиқ. Анқара Ҳиндистон ва Япониядаги пўлат ишлаб чиқарувчиларга ҳам худди шу каби божларни жорий этмоқда. Хитой пўлати учун эса божлар тақиқ даражасида белгиланган — 43 фоиз.
Россия пўлат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотини хорижга сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишни бошлаган: январ-август якунлари бўйича Россиянинг денгиз портлари орқали қора металл экспорти 15 фоиз — 12,5 миллион тоннагача қисқариб кетган. Россия темирйўллари тармоғи орқали экспорт ташувлари ҳам худди шунча фоизга камайган (19,5 миллион тоннагача).
Россиядаги пўлат қувурларни ишлаб чиқарувчи «ТМК» корхоналари энг катта йўқотишларга дуч келди. Первоуралск янги қувур заводи экспорти биринчи ярим йилликда 21 фоизга, Челябинск қувур заводи ва Волжск қувур заводи экспорти эса мос равишда 57 ҳамда 58 фоизга тушиб кетди. Миллиардер Алексей Мордашовнинг «Северстал»и экспорти 24 фоизга, «Мечел» — 23 фоизга, Evraz заводлари эса 7-20 фоизга қулади.
Экспортнинг тушиб кетиши йирик металлургия холдингларини пўлат ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур қилмоқда. «Чермет корпорациялари» таҳлилчилари маълумотларига кўра, сентябрда ишлаб чиқариш йиллик ҳисобда 13,5 фоизга тушиб кетган. Прокат ишлаб чиқарилиши 18 фоизга, чўян — 8,5 фоизга, қувурлар эса 2 фоизга қисқарган.
Экспорт муаммоларидан ташқари, металлурглар қурилиш материалларига бўлган талабнинг тушиб кетганидан азият чекмоқда. Таъкидланишича, 2024 йил якунлари бўйича, Россияда пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 3-5 фоизга қисқариб, 72-74 миллион тоннани ташкил этади.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025