14 октябр куни айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” 14 октябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда 0...–2 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин Шамол ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади.