Жаҳон | 16:50 / 14.10.2024
5646
3 дақиқада ўқилади

Bild: ГФР ва РФ ҳарбийлари умумий мусобақаларда иштирок этди

Санкцияларга қарамай, Германия ва Россия Федерацияси ҳарбийлари Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг спорт тадбирларида иштирок этишди. Германия Мудофаа вазирлиги бундан хабар топиб, тўхтатишни буюрди.

Фото: CISM

Германия ва Россия ҳарбий хизматчилари, Украинага қарши бошлаган уруш учун Россияга қарши киритилган санкцияларга қарамай, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) мусобақалари ва тадбирларида бирга қатнашдилар. Бу ҳақда Bild газетаси 12 октябр, шанба куни кечқурун чоп этилган мақоласида маълум қилди.

Нашр таъкидлаганидек, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM), аксарият спорт ташкилотларидан фарқли ўлароқ, Россияни четлаштирмади ва мунтазам равишда россиялик ҳарбий хизматчилар, шу жумладан ҳарбий кийимда иштирок этиши мумкин бўлган тадбирларни ўтказиб туради. Баъзи мусобақаларда рус ҳарбийлари билан бир қаторда немислар ҳам қатнашган.

Ушбу маълумотни тасдиқлаш учун газета бир нечта фотосуратларни эълон қилди. Шундай қилиб, 2024 йил феврал ойида Бангладешда ўтказилган камондан отиш мусобақасида саккиз нафар россиялик етти немис билан бирга тақдирлаш маросимида суратга тушган, улар орасида Германия делегацияси раҳбари подполковник Кристиан Люцкендорф ҳам бўлган. Май ойида Танзанияда бўлиб ўтган CISM 79-Бош ассамблеяси чоғида олинган умумий суратда ташкилот вице-президенти, Бундесвер полковниги Дирк Шведе Ҳарбий жисмоний тарбия институти (ВИФК) бошлиғи, генерал-майор Олег Боцман билан бир қаторда турган. Яна бир фотосурат Шведе ВИФК тадқиқот марказининг бўлим бошлиғи, подполковник Андрей Политов билан ўша Бош ассамблеяда гаплашаётган вақтида олинган.

ГФР канцлерлигига номзод: Киев учун ғалаба - ҳудудлар назорати

Украинанинг Россияга қарши урушда ғалабаси унинг ҳудуди устидан назоратни қайтариш ва Россия қўшни давлатга ҳужум қилишни тўхтатадиган вазият бўлиши керак. Бу фикрни 29 сентябр куни Bild таблоидига берган интервюсида мухолифатдаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц билдирди.

«Украина ҳеч қачон Россияни (ҳарбий жиҳатдан) мағлуб эта олмайди, - деди Мерц. - Аммо мен учун ғалаба унинг ҳудуд устидан суверенитетини қайтариб олиши кераклигини англатади. Биз Россияга ҳарбий куч ишлатиш билан урушни давом эттириш бефойда эканлигини кўриш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак».

Мавзуга оид