Евроиттифоқ миграцияни тартибга солувчи янги қонун тайёрламоқда
Янги қонун Европа Иттифоқида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирларни уйларига жўнатиш жараёнини самарали тартибга солиши керак, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Еврокомиссия Европа Иттифоқида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирларни ватанга жўнатиш қоидаларини ўзгартириш билан боғлиқ қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг 14 октябр, душанба куни кечқурун чоп этилган Европа Иттифоқи давлатларига йўллаган мактубида айтилган.
Қонун лойиҳасида «чиқариб юбориш бўйича ҳамкорликнинг аниқ мажбуриятлари» белгиланиши кутилмоқда ва ноқонуний иммигрантларни уйларига юбориш «жараёнини самарали тарзда тартибга солиш» керак, дейилади фон дер Ляйен мактубида.
Европа Комиссияси раисининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ўз ҳаракатлари самарадорлигини ошириш учун «янги ҳуқуқий базага муҳтож». Мамлакатлар Европа Иттифоқига аъзо ҳар бир давлат бошқасининг қарорини тан олиши учун «уйғунлик ва ишонч даражасини» яратиши керак. «Бу Европа Иттифоқининг бошқа давлатида бўлганида депортациядан қочишнинг олдини олиш учун шарт», деб таъкидлайди ЕК раҳбари.
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
Европа Иттифоқи Шенген мамлакатлари чегараларида учинчи давлат фуқароларини рўйхатга олиш учун автоматлаштирилган чегара тизимини ноябр ойида ишга туширишни режалаштирилган. Германия, Франция ва Нидерландия кириш ва чиқиш тизимини (EES) жорий этишга тайёр эмас, деди Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича комиссари Илва Юханссон 10 октябр куни кечқурун Люксембургда Европа Иттифоқининг ички ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича.
Бундан ташқари, тизимни аввал режалаштирилганидек, 10 ноябрда ишга тушириш мумкин эмас, чунки бу жараён учун масъул eu-Lisa идораси бунга тайёр эмас. Янги сана ҳали белгиланмаган, дея қўшимча қилди швециялик еврокомиссар ва бу имкон қадар тезроқ амалга ошишига умид билдирди.
Юханссоннинг сўзларига кўра, Еврокомиссия янги тизимга босқичма-босқич ўтишни қўллаб-қувватлайди, бунда у дастлаб фақат танланган чегара ўтиш жойларида жорий этилади. Тизимни жорий этиш қарори 2017 йилда қабул қилинган.
Мавзуга оид
17:47 / 22.11.2024
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
18:08 / 18.11.2024