Ўзбекистон | 12:10 / 17.10.2024
960
1 дақиқада ўқилади
Никарагуанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди
Татяна Даниэла Гарсия Сильва Никарагуанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 октябр куни у билан учрашди.
“Икки томонлама муносабатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилдик”, деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим.
Ўзбекистон ва Никарагуа ўртасида дипломатик алоқалар 2007 йилнинг 23 февралида ўрнатилган.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
08:10 / 10.10.2024