Ўзбекистон | 12:20 / 18.10.2024
1844
1 дақиқада ўқилади

1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб олган. 

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “С.Н.” МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 435 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид