Фан-техника | 22:19 / 18.10.2024
7748
1 дақиқада ўқилади

BMW автомобиллари янги кўринишда ишлаб чиқарилади

Электромобиллар ва ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган автомобиллар турли пропорция ва интериер дизайни деталларига эга бўлса-да, умумий кўриниши бир хил қолади.

Фото: BMW

Германиянинг BMW автоконцерни моделлари келажакда Neue Klasse деб аталадиган кўринишда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда BMW бош дизайнери Адриан ван Ҳоойдонк сўзларига таяниб Carscoops хабар берди.

Бош конструктор сўзларига кўра, электромобиллар ва ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган автомобиллар турли пропорция ва интериер дизайни деталларига эга бўлади, бироқ умумий кўриниши бир хил қолади.

Янги услубни акс эттирувчи биринчи модел келаси йили бозорга чиқадиган электр кроссовер бўлади. Шундан кейин дунё янги седанни кўради.

Адриан ван Ҳоойдонк инқилобий Panoramic Vision проекция дисплейини эслатди, бу кейинги авлод BMW моделларининг асосий хусусиятларидан бири бўлади.

Бошқа хусусиятлар орасида ноодатий шаклдаги марказий дисплей, футуристик бошқарув элементлари ва «яшил» материаллар мавжуд. Ечимларни янги маҳсулотларнинг расмий тақдимотидан кейин баҳолаш мумкин бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид