Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамлаштириш соҳасидаги экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланади
“Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
IT-парк резидентларига қуйидаги қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади:
🔹ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида, инглиз тили билан бир қаторда бошқа хорижий тилларни ҳам ўқитиш;
🔹интернет орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш фаолияти доирасида, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш;
🔹интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Process Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.
2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача экспорт хизматлари ҳажми календар йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини кўрсатган, Ўзбекистон билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахслари ушбу календарь йил якунигача фойда солиғидан озод этилади.
2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январгача жами даромади таркибида экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) – Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.
Мавзуга оид
11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
11:57 / 19.05.2025