Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги кескинликни юмшатишга келишиб олди
Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг айтишича, икки давлат чегараолди ҳудудларида патрул хизматини ўташ бўйича эришилган келишув 2020 йилда юзага келган муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.
Ҳиндистон ва Хитой Ҳимолайдаги баҳсли чегара ҳудудларида кескинликни камайтириш мақсадида патрул хизматини ўташга келишиб олди, деб хабар беради BBC.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисрининг маълум қилишича, томонлар «ушбу чегара ҳудудларида 2020 йилда пайдо бўлган муаммоларни ҳал этишга» келишиб олган. У ҳар икки давлат ҳам йўқотишларда дуч келган Галван водийсидаги тўқнашувни назарда тутган — мазкур ҳудуддаги биринчи тўқнашув 1975 йилда содир бўлган. Шундан буён қўшнилар ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолиб келаётган эди.
«Ҳиндистон ва Хитойнинг чегараолди ҳудудларидаги фактик назорат чизиғида патрул хизматини ўташ бўйича эришилган келишув 2020 йилда юзага келган муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади», — дейди Мисри.
Аммо Ҳиндистон ТИВ раҳбари ушбу келишув баҳсли чегарадаги барча можаро нуқталарини қамраб оладими ёки йўқми, бунга ойдинлик киритмаган.
Мисрининг баёноти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг БРИКС саммитида иштирок этиш мақсадида Россияга ташрифидан бир кун олдин эълон қилинди.
Галван водийсидаги қўшнилари 1996 йилда чегара яқинида қурол ва портловчи моддаларни қўллашни тақиқловчи битим сабаб дубинка ҳамда таёқлар билан урушган эди. Охирги тўрт йил давомида ҳарбийлар ва дипломатлар ўртасида ўтказилган бир қатор музокаралар етарлича бирор натижага олиб келмаган эди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025