Жамият | 13:30 / 22.10.2024
2251
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент вилоятининг Пскент ҳамда Оҳангарон туманларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. 

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Пскент туманида фуқаро Х.А. фуқаро М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.У. ва А.П. фуқаролар И.Э. ва И.У.га ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид