Ўзбекистон | 19:00 / 23.10.2024
9485
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia Sonet техник хусусиятлари: ишончлилик ва тежамкорлик

Kia Sonet - бу ўзгача услуб ва ишончли техник ечимларни ўзида мужассам этган ихчам кроссовер. Тежамкор двигател, катта клиренс, замонавий ташқи дизайн - уни замонавий мегаполисда фаол ҳаёт тарзи учун ажойиб танловга айлантиради.

Фото: Kia Sonet

Kia Sonet двигателлари

Kia Sonet машҳурлигининг асосий сабабларидан бири ўзининг узоқ муддат ишлаши ва бардошлилиги билан танилган ишончли атмосферали двигателидир. Мазкур двигателда ҳам механик трансмиссия, ҳам вариатор мавжудлиги билан ажралиб туради.

1,5 литрли атмосферали юқори унумли бензинли двигател (Smartstream) кўп нуқтали ёнилғи пурковчи тизим (MPI) билан жиҳозланган. Двигателнинг қуввати 115 от кучи (84,5 кВт), максимал буровчи моменти эса дақиқасига 4500 марта айланганда 144 Нм ни ташкил қилиши, шиддатли ҳаракатланиши ва бошқарилишидан завқланишингизни инкор қилмасдан ёнилғини тежаш имконини беради.

Ёнилғи тежамкорлиги

Кўпчилик ҳайдовчилар учун ёнилғи сарфи, айниқса, ҳаракатланиш жараёни равон бўлмаган ва тез-тез содир этиладиган шаҳар шароитида муҳим мезон бўлиб ҳисобланади. Kia Sonet ёнилғи тежамкорлиги борасида таассурот уйғотадиган кўрсаткичларини намойиш этмоқда.

•  Вариаторга эга 1,5 литрли атмосферали двигател учун ёнилғи сарфи:

•  Шаҳар цикли: 100 км масофага 7,5 литрга яқин.

•  Шаҳар ташқарисида: 100 км масофага 5,4 литрга яқин.

•  Аралаш цикл: 100 км масофага 6,2 литр.

Трансмиссия

Kia Sonet турли хил трансмиссия вариантлари билан таклиф этилади, жумладан:

• 6 поғонали механик узатмалар қутиси (МТ). Мазкур тизим ҳайдовчига автомобил устидан тўлиқ назоратни таъминлаши, айниқса анъанавий ҳайдаш ишқибозлари томонидан қадрланади.

• Вариатор (IVT): шаҳарнинг гавжум йўллари учун ажойиб тарзда мос келадиган поғонасиз автомат тизимли трансмиссия.

Қўшимча хусусиятлари

Kia Sonet MacPherson туридаги подвесканинг мустақил олд тизими ва орқа пружинали тўсин билан жиҳозланиши, сафар давомида турли йўл қопламаларида яхши бошқарув, ишончлилик ва қулайликни таъминлайди.

Автомобил юқори хавфсизлик тизимлари: ABS, EBD, барқарорлаштириш тизими (ESC), шунингдек, ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоя қилиш учун олтита хавфсизлик ёстиқчаларини ўз ичига олади.

Kia Sonet - бу атмосферали двигателнинг ишончлилиги ва ёнилғи сарфининг тежамкорлигини уйғунлаштирган автомобил. Мазкур автомобил замонавий дизайн, қулайлик ва юқори даражадаги хавфсизликни таклиф этиб, шаҳар шароитида фойдаланиш учун ажойиб тарзда мос келади. Кундалик сафарлар ёки узоқ саёҳатлар учун автомобил излаётганингиздан қатъий назар, Kia Sonet ҳар қандай йўлда ишончли ҳамроҳингиз бўлади.

Телефон: (+998) 55−500−83−33

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Telegram-bot |  YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид