Ўзбекистон | 07:30 / 23.10.2024
5623
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги айрим заправкаларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида учта АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги ҳолати аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат инспекция томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқариш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.

Оҳангарон туманида жойлашган “Д.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизел ёнилғиси сақланаётгани ҳамда ностандарт елим идишларга дизел ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланган. 

Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-92 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.

Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманида “С.Ф.Б.” МЧЖ ва Паркент туманида “П.” фермер хўжалигига қарашли АЁҚШда ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШ камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

Мавзуга оид