Ўзбекистон | 09:00 / 23.10.2024
1673
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Бир томонлама авиачипта нархи 4 млн сўмдан бошланади.

Фото: studyinchinas.com

Тошкент шаҳридан Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.

Uzbekistan Airways хабар беришича, қатновлар 17 ноябрдан бошлаб амалга оширилади.

Парвозлар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:40; Ханчжоуга етиб бориш соат 22:00;
  • Ханчжоудан жўнаб кетиш соат 23:30; Тошкентга етиб бориш кейинги кун соат 04:10.

Бир томонлама авиачипта нархи 4 046 000 сўмдан, Тошкент−Ханчжоу−Тошкент йўналиши бўйича эса 7 003 000 сўмдан бошланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид