2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистонга борган.

Фото: Flickr
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн нафарга ёки 35,8 фоизга ошган.
Ўтган тўққиз ойда Ўзбекистон фуқаролари саёҳатга борган мамлакатлар рўйхати қуйидагича бўлган:
· Қирғиз Республикаси – 2,1 млн нафар;
· Тожикистон – 895,1 минг нафар;
· Қозоғистон – 719,9 минг нафар;
· Россия – 222,9 минг нафар;
· Туркия – 180,9 минг нафар;
· Саудия Арабистони – 121,9 минг нафар;
· БАА – 90,3 минг нафар;
· Миср – 32,1 минг нафар;
· Кувайт – 20 минг нафар;
· Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;
· Бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.
Мавзуга оид

14:55 / 12.04.2025
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди

21:07 / 09.04.2025
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди

16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

18:24 / 03.04.2025