Ўзбекистон | 14:30 / 24.10.2024
1416
1 дақиқада ўқилади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 4 млндан ошди
2024 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 4 миллиондан ошди.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион 83 минг 700 кишини ташкил этмоқда.
Айни пайтда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 57 фоизи эркаклар, 43 фоизи эса аёллардир. Кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 86,8 фоизга ошган.
Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар:
- маиший хизматлар — 133,6 фоиз (987,4 мингта);
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 113,5 фоиз (203,5 мингта);
- ахборот-коммуникация — 96,7 фоиз (51,6 мингта).
Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда, кучли учликка Самарқанд (470 мингдан ортиқ), Қашқадарё (413 мингдан ортиқ) ва Тошкент (378 мингдан ортиқ) вилоятлари киритилган. Жиззах, Навоий ва Сирдарё сўнгги ўринларда бормоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
07:50 / 25.10.2024
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди
13:46 / 10.09.2024
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
10:41 / 22.08.2024