Жаҳон | 12:08 / 25.10.2024
1300
1 дақиқада ўқилади

Starbucks глобал сотувлар тарихидаги энг кескин пасайиш ҳақида хабар берди

Жорий йилнинг июл-сентябр ойларида Американинг Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг глобал савдоси 7 фоизга камайди, сотувларнинг пасайиши кетма-кет учинчи чоракда кузатилмоқда.

Фото: AFP

Американинг Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг глобал савдоси жорий йилнинг июл-сентябр ойларида 7 фоизга камайди, сотувларнинг пасайиши кетма-кет учинчи чоракда кузатилмоқда.

Starbucks қаҳвахоналар тармоғи 29 сентябрда якунланган 2024-молиявий йилнинг тўртинчи чораги учун дастлабки натижаларни эълон қилди.

Шу тариқа, Starbucksʼнинг ҳар бир акциядан тушган даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга, яъни 80 фоизгача камайди. Компаниянинг глобал таққосланадиган тармоқ савдоси ҳам 2024-молиявий йилда 2 фоизга камайди. Starbucks, шунингдек, компаниянинг юқори бошқарувидаги кутилмаган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, 2025 йилга мўлжалланган молиявий кўрсатмаларини бекор қилди.

Ҳисоботга киритилган Starbucks молиявий директори Рейчел Ружери инвестициялар ўсиб бораётган бўлса-да, бу пасайиш жараёнига таъсир қилмаганини айтди.

Самарадорликни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар режадагидек давом этди. Бироқ, улар таназзул оқибатларини бартараф этиш учун етарли бўлмади. Компания бизнесни жонлантириш режасини ишлаб чиқди, аммо бунинг учун вақт керак, деди у.

Мавзуга оид