Ўзбекистон | 13:06 / 26.10.2024
74400
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 28-30 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +7...+12; 29 октябрда кечаси -3...+2, Устюртда кечаси -2...-7, кундузи +5...+10, 30 октябрда кечаси +0...+5, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, Навоий вилоятининг шимолида +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +8...+13; 29-30 октябрда кечаси +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +8...+13; 29 октябрда кечаси +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +10...+15; 30 октябрда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15; 29-30 октябрда кечаси +1...+6, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15; 29-30 октябрда кечаси +0...+5, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 28 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси ва кундузи +0...+5, 29-30 октябрда кечаси -0...-5, кундузи 29 октябрда +0...+5, 30 октябрда +2...+7 даража бўлади.

Мавзуга оид