Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов энди Швейцарияда ҳам элчи вазифасини бажаради.
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов 25 октябр куни Швейцария президенти Виола Амҳердга ишонч ёрлиқларини топширди.
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Виола Амҳерд сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги иккитомонлама алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлади. У Швейцария ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Дилшод Ахатов 2023 йил октябр ойида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси сифатида иш бошлаган. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Швейцарияда ҳам расмий вакил ҳисобланади. Унинг қароргоҳи Берлинда жойлашган. Тайинловга қадар Ахатов 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган. Бунгача, 2010-2013 йилларда Германиядаги элчи, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
21:20 / 09.05.2025