Ўзбекистон | 21:29 / 29.10.2024
3491
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди

“Метан заправка” электр ҳисоблагич кўрсаткичларини камайтириш мақсадида унинг уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Жиззах вилоятида 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” фош этилган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция” Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Зарбдор туманида жойлашган “Р.Г.М.” МЧЖга қарашли “метан заправка”да электр ҳисоблагич кўрсаткичларини камайтириш мақсадида уланиш схемасига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 8 млрд 677 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид