Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
У, шунингдек, курдларга «сионист Исроил» тарафдорларидан воз кечишни тавсия қилди.
Туркия ва курдлар умумий келажакни биргаликда қуриши керак, деди Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған. Унинг сўзларини TRT Haber нашри келтирди.
«Азиз курд биродарларим, сиздан чўзилган қўлимизни чин дилдан ва маҳкам ушлаб туришингизни кутамиз […] келинг, Туркия асрини бирга қурайлик», деди президент.
У, шунингдек, курдларни «сионист Исроил» тарафдорларидан воз кечишга чақирди.
Туркияда 85 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Баъзи манбаларга кўра, уларнинг тахминан 25 фоизини курдлар ташкил қилади.
Туркияда маҳаллий ҳукумат ва мустақил курд давлатини яратиш тарафдори бўлган Курдистон ишчилар партияси (КИП) ўртасида узоқ вақтдан бери қуролли зиддият мавжуд.
Октябр ойи бошида Анқарадаги самолёт заводида теракт содир этилган эди. Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ҳодисада КИП аъзоларини айблади. Шундан сўнг Туркия ҳаво кучлари Ироқ ва Суриядаги 32 та КИП нишонини йўқ қилди.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024