Ўзбекистон | 12:20 / 30.10.2024
1537
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Иордания авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловни олиб ташлайди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAO'нинг ICАN-2024 тадбирида Иордания авиацияси маъмурияти билан ўтказилган музокара ўтказилган.

Фото: Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон ва Иордания авиация маъмуриятлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAO'нинг ICАN-2024 тадбирида Иордания авиацияси маъмурияти билан ўтказилган музокара ўтказилган.

Унда Ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро битимда авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни назарда тутувчи ўзгартириш ҳамда парвозлар хавфсизлигига оид қўшимчалар киритиш бўйича баённома парафир қилинди ва икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид