Жамият | 10:50 / 31.10.2024
1761
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

30 октябр куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мустақиллик кўчасида соат 12:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1987 йилда туғилган У.И. бошқарувида бўлган Tracker ва 1999 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган скутер ўзаро тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид